

“Бавария”да умуман бошқа менталитет. Улар менга ривожланишга кўмак беришмоқда. Мен совринлар учун курашмоқчиман. ЭЧЛда ғолиб чиқишни истайман. Ниҳоят ғалаба қозонадиган жамоага ўтдим”,-деди Кейн.
Харри Кейн ёзги трансфер ойнасида Лондондан “Бавария”га 100 миллион евро эвазига кўчиб ўтди. Унинг немис клуби билан шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.



