Кейн Левандовски рекордини янгилади

Aslanov Jasurbek
13 янв 2024
Харри Кейн "Хоффенхайм"га қарши Бундеслиганинг 17-тур ўйинидан (3:0) гол уришга муваффақ бўлди.

"Бавария" форварди Бундеслиганинг биринчи даврасида 22та гол уриб, жамоанинг собиқ ҳужумчиси Роберт Левандовскининг 2020/21 мавсумда ўрнатган рекордини такрорлади.

Харри Кейн жорий мавсум Бундеслиганинг 16та баҳсида 22та гол уриб, 5та голли пас беришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta