Кейн клуб миқёсида 250 та гол урди

Aziz Tukhtamuradov
20 янв 2022, 09:55
"Тоттенхэм" АПЛнинг қолдирилган 17-турида "Лестер"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида лондонликлар ҳужумчиси Гарри Кейн гол урди. 

Бу орқали у клубларда урган голлари сонини 250 тага етказиб олди. Бунинг учун унга 10 йил 362 кун кетди. 

"Тоттенхэм" сафида у 365 та ўйинда 234 та гол урди. Шунингдек "Миллоул"да 27 та ўйинда 9 та, "Лейтон Ориент"да 18 та баҳсда 5 та, "Лестер"да 13 та ўйинда 2 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta