

Каталонияликларнинг бош мақсади - Дортмунднинг "Боруссия" клуби ўйинчиси Эрлинг Холанд, аммо "кўк-анорранглилар" бошқа вариантлар устида ҳам ишлашмоқда.
"Барса"нинг иккинчи номзоди "Интер"дан Лаутаро Мартинесдир. "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн ҳам клубга қизиқ, аммо унинг номзоди "қийин масала".
Англиялик футболчининг ўзи "Барселона"га ўтишга тайёр ва унинг вакиллари "Барса"даги инсонлар билан мулоқот қилишди.
Аммо, "Барселона" Кейннинг вариантига тўлиқ амин эмас. Клуб раҳбариятида олдинроқ инглиз ўйинчиларининг Испанияга жуда яхши мослашиб кета олмаганлари сабаб шубҳа бор.


