Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди
17 ноя 2024 18:16
Янгиликлар
Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди
"Тоттенхэм" собиқ футболчиси, айни дамда "Бавария"да ўйнаётган Харри Кейн АПЛга қишки танаффусни қайтариш кераклигини айтди.
"АПЛга қишки танаффусни қайтаришса, ажойиб иш бўлган бўларди. Бундай ҳолат икки йилча бўлди, шекилли. Ўшанда футболчилар кўплаб илиқ фикрларни билдиришди.
Тақвим бўйича кўплаб гап-сўзлар бўлди. Масалан, биринчи марта ўтган йили қишда дам олдим. Бу орқали мен ўзимда чарчоқларнинг чиқиб кетганини ва қийин ўйинлар олдидан куч тўплай олганимни ҳис қилдим.
Футболчиларга тақвим борасида ёрдам бериш учун суҳбатлар ўтказиш керак. Афсуски, улар ўшанда ўз сўзларини қайтиб олишди ва танаффус беришни исташмади", - деди Кейн.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар