Кейн АПЛда 136-голини киритди

29 дек 2019, 09:18
“Тоттенҳэм” форварди Ҳарри Кейн АПЛ 20-турида “Норвич”га (2:2) қарши баҳсда рақиб дарвозасини пеналтидан ишғол этди.

Шу тариқа 26 ёшли футболчи АПЛдаги 200-учрашувида 136-голини киритди. Худди шунча баҳсда Кейндан кўпроқ рақиб дарвозасини Алан Ширер (145 та гол) ва Серхио Агуэро (138 та гол) нишонга олишган.

Жорий мавсумда Кейн АПЛда 18 та ўйинда майдонга чиқиб, 11 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›