Кейн Агуэронинг рекордини такрорлади

Eldor Akmurzayev
15 авг 2022, 08:55
АПЛ 2-турида “Тоттенхэм” Харри Кейннинг голи эвазига “Челси” билан баҳсда мағлубиятдан қутилиб қолди.

Кейн “шпорлар” сафида мусобақадаги умумий голлари сонини 184 тага етказиб, битта клубда Премьер-лигада урилган голлар бўйича Серхио Агуэронинг рекордини такрорлади. Аргентиналик 2011-2021 йиллар давомида “Ман Сити” шарафини ҳимоя қилган.

Агуэро бунга 275 та ўйинда эришган, Кейн эса 281 баҳсда майдонга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурар Алан Ширер (441 учрашувда 260 та гол) ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Squawka

Сўнгги янгиликлар

Барча ›