

"Қаймоқранглилар" турнирдаги илк учрашувини 13 декабрь куни "Ал-Жазира"га қарши ўтказишади.
"Одамлар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати - осон турнир деб ўйлашади, аммо бундай эмас. Агар унда иштирок этадиган жамоалар кучли лигаларда ўйнашмаса, улар кучсиз дегани эмас. Ҳар бир ўйинга алоҳида эътибор қаратиш керак.
Бу биз учун қўшимча мотивация ва ҳақиқатдан ҳам яхши чақирув. Турнирда иштирок этиш имкониятимизни қадрлаймиз, чунки у яна бир соврин ютиб олишга имкон беради" - дейди Навас.



