UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  0 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  0 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  2 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  3 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  1 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  7 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1

ПФЛ: Кейинги йил шартномалар масаласи жиддий назоратда бўлади Янгиликлар

ПФЛ: Кейинги йил шартномалар масаласи жиддий назоратда бўлади

Теглар :  ПФЛ
Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун клубларни лицензиялаш талабларига жиддий эътибор қаратади.

Бунда ташкилот биринчи навбатда клубларнинг футболчи ва мураббийлар билан тузиладиган шартномаларига ўз эътиборини қаратади.

Йиллар давомида айрим клублар бош мураббийни истеъфога чиқарса, унинг ортидан бир қатор футболчилар ҳам жамоани тарк этиб келган. Клублар футболчилар билан шартномалар масаласига жиддий эътибор қаратмаган. Айрим ҳолатларда футболчилар клубдан ўз ҳақларини ола билмаган, баъзида эса аксинча, футболчилар ўзбошимчалик билан клубларни тарк этган. Шу йилнинг ўзида ПФЛ бу каби юздан зиёд можароли вазиятларни ўрганиб чиқишга мажбур бўлди.

2019 йилдан бу каби ишларга барҳам берилади. Шартномалар тузишда мураббий таъсир кучига эга бўлиши мумкин, бироқ унинг бекор бўлиши, ўзгариши, молиявий томонлари ёки мураббийнинг чекига тушмайдиган бошқа бандларига улар аралашмайди, мураббийлар ўз функциялари учун жавоб беради. Шу мақсадда ПФЛ давлат корхоналари, ҳокимликлар ва давлат улуши бўлган компаниялар томонидан молиялаштириладиган футбол клубларига ФИФА талаблари асосида ишлаб чиқилган бир хил кўринишдаги шартномалар тарқатади. Клубларнинг футболчи ва мураббийлар билан тузилаётган шартномалари қанчага мўлжал қилингани борасидаги маълумотлар барча учун очиқ бўлади. Шартномаларнинг бузилиш ҳолатлари ПФЛ томонидан жиддий назорат қилинади.  

Ундан аввал эса ПФЛ клублари учун мазкур масала юзасидан семинар ўтказилади. Маълумки, ҳар йили янги қоидалар, низомлар амалиётга тадбиқ этилмоқда. Замонавий футболнинг ўсиши билан биргаликда, унинг атрофидаги юридик жиҳатлар ҳам мос равишда илдамламоқда.

Профессионал клублар ҳамда футболчилар ўртасида тузилган меҳнат шартномалари ҳар доим ҳам футбол қоидалари ва нормативларига тўла жавоб беравермаслигидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ўзбек футболида юридик талаб-қоидаларнинг устуворлигини таъминлаш, ҳуқуқий базанинг ишлашига эришиш мақсадида ЎФА томонидан 18 ноябрь куни махсус семинар ташкил этилади.  

Семинарда Суперлига ва Про-лига клубларининг спорт директорлари, лицензиялаштириш бўйича менежерлар иштирок этиб, соҳадаги сўнгги янгиликлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишади. ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов топшириғи билан ташкилотнинг хавфсизлик масалалари бўйича бўлими мутахассислари Санъат Шарипов билан биргаликда сентябрь ойида Москвада бўлиб, юқоридаги масала бўйича бир қатор учрашувлар ўтказганди. 18 ноябрь кунги семинарда эндиликда Россия футбол иттифоқининг ҳуқуқий масалалар бўйича масъул шахслари маъруза ўқийди. Бу орқали мутахассисларда семинар мавзу ва моҳиятини тушунишда тил борасида муаммо бўлмайди.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика