UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  10 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  31 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  3 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2

Кейинги йил “Қўқон-1912”нинг мини-футбол ва қизлардан иборат жамоалари бўлади Янгиликлар

Кейинги йил “Қўқон-1912”нинг мини-футбол ва қизлардан иборат жамоалари бўлади

Ўзбекистон футбол федерацияси келгуси мавсумда олий лига жамоалари олдига жиддий талабларни қўймоқда.

Шундай талаблардан бири сифатида  ҳар бир жамоа қошида қизлар футбол жамоасининг бўлиши шартлиги кўрсатилган. “Қўқон-1912” футбол клуби ушбу талабларни бажариш борасида саъй-ҳаракатларни бошлаб юборган.

“Қўқон-1912”  жамоасининг келгуси мавсумда мини футбол ва қизлар футболи жамоалари бўлади. Куни кеча Қўқон Давлат Педагогика институтининг жисмоний тарбия факультетида тахсил олаёган қизлар билан “Қўқон-1912”   жамоаси рахбарияти учрашув ўтказди. Бу учрашувдан кўзда тутилган мақсад, талаба қизлар орасида футболга иқтидори бор қизларни жамоа машғулотларига жалб қилиш бўлди. Учрашувда  “Қўқон-1912”  футбол клуби бош директори Бахтиёржон Толипов спортчи қизларни жамоанинг мақсад ва вазифалари хамда  қизлар жамоасига яратиладиган шароитлар билан таништирди.  Ўз навбатида талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбирда фаол иштирок этишди. Кўплаб футболсевар қизлар ўзларини жамоада синаб кўриш истагини билдирдилар.


“Қўқон-1912” нинг келгуси мавсумда мини-футбол ва қизлардан иборат жамоалари бўлади.


“Қўқон-1912”нинг  қизлар  жамоасига Мирсаид Миролимов бош мураббий этиб тайинланди. Мураббий бўлиб ўтадиган машғулотлар давомида иқтидорли қизларни жамоага танлаб олади. Шу билан биргаликда жамоага олий лига жамоаларида тўп сурган иқтидорли футболчи қизлар ҳам жалб қилинади. Мақсад тажрибали футболчилар билан биргаликда маҳаллий  ёш иқтидорларни хам жамоага жалб қилиб бориш.

Шунингдек Қўқон педагогика коллежидан ҳам бир нечта қизлар машғулотларга жалб қилинган. Машғулотлар Қўқон Давлат Педагогика Институтига қарашли майдонда бўлиб ўтади.

“Қўқон-1912”  жамоаси футболга иқтидори бор қизларни жамоа кўригига таклиф қилади. Ким машғулотларда ўзини синаб кўрмоқчи бўлса , 21-ноябрь куни соат 14-00 да ҚДПИга қарашли стадионга таклиф қиламиз. Батафсил маълумот учун телефон : +998 91 683 69 96.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика