UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57"Мен ҳамон МЮ билан АПЛ ва ЕЧЛни ютишни орзу қиламан"  2 14:32Англия терма жамоаси футболчиси тез орада "Атлетико"га ўтади  0 13:33Гвардиола: "Улар бизга муаммо туғдиришди"  1 13:04"Челси" яна бир дарвозабонга пул сарфлади, энди уларда 7 нафар посбон бор  4 12:27Суперлига. Андижондаги марказий ўйинни ким бошқаради? 14-турнинг дастлабки 3 ўйини ҳакамлари маълум  1 11:59ОЧЛ тугатилди, энди янги мусобақа кўрамиз  17 11:26Ўзбекистон делегациясига Футзал Жаҳон чемпионати-2024 кубогини топшириш маросими бўлиб ўтди  4 10:56"Локомотив" эртага янги ўйинчиларни таништиради  1 10:45«Барселона» узоқ вақт қизиққан футболчисининг трансферидан воз кечди  3 10:11«Фулҳэм» «Арсенал» футболчиси учун рекорд миқдорда пул тўлайди  4 09:43«Ал Садд» «Монако» футболчисини сотиб олди  2 09:15Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  13 08:47«Қўқон-1912» сардори фаолиятини бошқа бир Про лига жамоасида давом эттиради  1 08:25Ўртоқлик учрашуви. "Барселона" - "Манчестер Сити" 2:2, Холланднинг голи ҳисобга олинмади  2 08:20Олимпия ўйинлари. Чорак финал жуфтликлари билан танишинг  11

Кейинги йил олий лигани қачон бошлаб қачон тугатамиз? Янгиликлар

Кейинги йил олий лигани қачон бошлаб қачон тугатамиз?

Гарчи олий лига кейинги йилдан Супер лига деб номланадиган бўлса-да, ҳамон олий лига дейишга ўрганиб қолганмизми ёки бўлмаса "Супер" сўзига ҳозирча кўника олмайми, сарлавҳага бежизга олий лига деб ёзмадик.

Ном ўзгаргани билан сифат ўзгармаса қийин. Майли, Супер лига ҳам дея қолайлик, лекин шунга яраша ўйинлар супер бўлишини кутиб қоламиз. ПФЛ келаси йил Супер лигада 12та жамоа қолишини ва мусобақа тўрт босқичли тизимда ўтишини ҳамда жами турлар сони 38та бўлишини маълум қилганидан сўнг табиий савол туғилади: 38та турни қайси кунларга қўямиз?

Шу пайтгача 16 жамоадан иборат 30та турни бир амаллаб ўтказиб келдик. Бу йилнинг ўзида бир қанча ўйинлар муддати ўзгарганига гувоҳ бўлдик. Аввало шуни айтиш керак, чемпионат тақвимини тузиш осон эмас. Бунинг ҳар бир мусобақа ва байрам кунларини инобатга олиш керак бўлади.

Ўтган йил 15 декабрь куни олий лига баҳсларига қуръа ташланганди. Лекин бу йил бундай бўлмади. ПФЛ қачонки Супер лигада қатнашадиган 12та жамоа номи расман аниқ бўлганидан кейин қуръа ўтказишни мўлжаллаб турибди. Бу эса февраль ойига бориб тақалиши мумкин. Чунки ПФЛ 1 февралга қадар Супер лигада иштирок этиши керак бўлган клубларга лицензиялаш талабларини бажариш муҳлатини берган. Супер лигага қачон қуръа ташланмасин, 38та турни бир йилга қандай сиғдирамиз? Қуйида шу ҳақда сўз боради. Бунинг учун ҳар бир ойга алоҳида тўхталамиз.

ЯНВАРЬ
Гапни январдан бошлайдиган бўлсак, гарчи бу ойда ички чемпионатга старт берилмаса-да, ўзимиз учун билиб қўйган яхши. Январда бизни Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионати, шунингдек 30 январь куни ўтказиладиган Осиё чемпионлар лигаси плей-офф ўйинлари кутиб турибди. "Насаф" ўз майдонида "Ал Файсали"ни қабул қилса, "Пахтакор" сафарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлади.

9-27 январь. U-23 Осиё чемпионати (Хитой)

30 январь. ОЧЛ. Плей-офф
"Насаф" - "Ал Файсали" (Иордания)
"Ал Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор"

ФЕВРАЛЬ
Яхши ният қилган ҳолда "Пахтакор" билан "Насаф" плей-оффдан ўтиб ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди деб ҳисоблаймиз. Келаси йил ОЧЛ гуруҳ баҳслари 12 февралдан старт олади. Ва шу ойнинг ўзида дастлабки иккита тур ўтказилади. Балки бизда ҳам Суперлига февралдан бошланиши мумкин.

12 февраль. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Локомотив" - "Ал Ваҳда"
12 февраль. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Жазира" - "Ал Гарафа"/"Пахтакор"
13 февраль. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Персеполис" - "Насаф"/"Ал Файсали"

19 февраль. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Зобахан"/"Аизавл" - "Локомотив"
19 февраль. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Гарафа"/"Пахтакор" - "Тракторсози"
20 февраль. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Насаф"/"Ал Файсали" - "Ал Васл"

МАРТ
Мартдан бошлаб иш қизийди. Бунда ҳам ОЧЛнинг иккита тур ўйинлари бўлиб ўтади. Март ойида ФИФА кунлари ҳам бор. Бундан ташқари, 27 март куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

5 март. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Гарафа"/"Пахтакор" - "Ал Аҳли"
6 март. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Дуҳайл" - "Локомотив"
5 март. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Насаф"/"Ал Файсали" - "Ал Садд"

12 март. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Локомотив" - "Ал Дуҳайл"
13 март. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Аҳли" - "Ал Гарафа"/"Пахтакор"
13 март. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Садд" - "Насаф"/"Ал Файсали"

19-27 март. ФИФА кунлари
27 март. Ўртоқлик учрашуви
Марокаш - Ўзбекистон

АПРЕЛЬ
Апрелда ФИФА кунлари йўқ. Лекин ОЧЛнинг охирги иккита тури бўлиб ўтади. 17 апрель куни Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ баҳсларига якун ясалади.

2 апрель. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Насаф"/"Ал Файсали" - "Персеполис"
3 апрель. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Гарафа"/"Пахтакор" - "Ал Жазира"
3 апрель. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Ваҳда" - "Локомотив"

16 апрель. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Ал Васл" - "Насаф"/"Ал Файсали"
17 апрель. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Тракторсози" - "Ал Гарафа"/"Пахтакор"
17 апрель. ОЧЛ. Гуруҳ босқичи
"Локомотив" - "Зобахан"/"Аизавл"

МАЙ
Май ойининг биринчи ҳафтасида ОЧЛ 1/8 финал дастлабки учрашувлар бўлиб ўтади. Ўйинлар уч кунга бўлинган ва кимнинг қачон ўйнаши гуруҳ босқичи якунига етганидан сўнг аниқ бўлади. 14-15-16 майда жавоб беллашувлари белгиланган. Ва энг қизиғи, 18 май куни терма жамоамиз Эрон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мана шу ерда муаммоли вазият юзага келиши мумкин. Агар ҳар учала клубимиз ОЧЛда гуруҳдан чиқса, бу клублардан футболчиларни МТЖга чақириш муаммо келтириб чиқаради.

7-8-9 май. ОЧЛ. 1/8 финал. Биринчи ўйин

14-15-16 май. ОЧЛ. 1/8 финал. Жавоб ўйини

18 май. Ўртоқлик учрашуви
Эрон - Ўзбекистон

ИЮНЬ/ИЮЛЬ
Июнь-июлда тўрт йилликнинг энг катта мусобақаси - жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. ПФЛ ҳозирча жаҳон чемпионати пайтида олий лига ўйинларини ўтказмоқчи эмас. Лекин мусобақа пайти ўзимизда ички чемпионат баҳслари давом этгани маъқул. Агар терма жамоамиз чиққанида бошқа гап эди. Қолаверса, мундиалда аксар учрашувлар кечқурун ўтказилади. Ўйлашимизча, жаҳон чемпионати бизнинг Супер лигага халақит бермайди.

14 июнь - 15 июль. Жаҳон чемпионати

АВГУСТ
Авсгуст ойида Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган биринчи беллашувлар бўлиб ўтади. Бу ойда ФИФА кунлари йўқ.

27-28-29 август. ОЧЛ. 1/4 финал. Биринчи ўйин

СЕНТЯБРЬ
Сентябрда ФИФА кунлари бор, шунингдек, ОЧЛ ўйинлари давом эттирилади. Ҳозирча терма жамоамизнинг ФИФА кунларидан қандай фойдаланиши маълум эмас.

3-11 сентябрь. ФИФА кунлари

17-18-19 сентябрь. ОЧЛ. 1/4 финал. Жавоб ўйини

ОКТЯБРЬ
Октябрь ҳам тиғиз ойлар сирасига киради. Бунда терма жамоалар ўртоқлик учрашувлари ўтказади, қолаверса, Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.

1-2-3 октябрь. ОЧЛ. 1/2 финал. Биринчи ўйин

8-16 октябрь. ФИФА кунлари

22-23-24 октябрь. ОЧЛ. 1/2 финал. Жавоб ўйини

НОЯБРЬ
Ноябрда ҳам ФИФА кунлари бор, шунингдек Осиё чемпионлар лигасининг финал баҳслари бўлиб ўтади.

3 ноябрь. ОЧЛ. Финал. Биринчи ўйин

10 ноябрь. ОЧЛ. Финал. Иккинчи ўйин

12-20 ноябрь. ФИФА кунлари

ДЕКАБРЬ
Декабрда фақат клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилади. Агар биздан кимдир ОЧЛда ғолиб чиқса, шу мусобақага боради.

12-22 декабрь. Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати

Хулоса ўрнида
38та турни бир йилга қандай тақсимлаб чиқиш кўпчиликка қизиқ кўринаётган бўлиши мумкин. Шу боис ПФЛ тақвим тузаётганда юқорида келтирилган мусобақаларни албатта инобатга олади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Кубоги ўйинлари ҳам ўтказилишини унутмайлик.

Ҳозирча Кубок қандай тартибда ўтиши маълум эмас. Қолаверса, бизда 8 март, 9 май, Мустақиллик куни, Наврўз ва Ҳайит байрамлари каби байрамларимиз ҳам бор. Ўйлаймизки, ПФЛ қуръа ўтказиш жараёнида ҳамда тақвим тузаётганида етти ўлчаб бир кесади ва кейинги йил биз ростанам Супер лига номига мувофиқ шиддатли ўйинлар кўрамиз.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика