Кевин де Брюйне мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин

Alisher
12 июн 2023, 08:13
“Манчестер Сити” сардори Кевин де Брюйне жароҳат сабабли мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин.

Манбанинг таъкидлашича, бельгиялик футболчи кейинги мавсум бошини учинчи даражали соннинг ёрилиши туфайли ўтказиб юбориши мумкин. Бу ҳафта футболчи тиббий кўрикдан ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Кевин де Брюйне EЧЛ финалининг 36 дақиқасида жароҳат сабабли алиштирилганди. 

У жорий мавсумда ассистлар бўйича EЧЛ баҳсларида биринчи бўлди. Умуман олганда бельгиялик футболчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 49 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 10 та гол ва 31 та ассист бор.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›