Кессиэ Саудия клуби билан келишувга эришди
04 авг 2023 00:31
Янгиликлар
Кессиэ Саудия клуби билан келишувга эришди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ "Ал Аҳли" билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 26 ёшли ивуарлик футболчи 2026 йилгача мўлжалланган катта маошли шартномага рози бўлган.
“Ал Аҳли”нинг таянч зонасини мустаҳкамлашдан асосий мақсади “Фиорентина” футболчиси Софьян Амрабат бўлган, марокашлик ўйинчи эса Саудия клуби таклифини рад этди, чунки у “Манчестер Юнайтед”дан таклиф кутмоқда.
Кессиэ ўтган мавсум Ла Лиганинг 28 ўйинида қатнашиб, 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар