

"Мен шунчаки "Милан"да бўлишни хоҳлайман. Ўзимни президент сифатида кўрмоқдаман. Олимпиададан қайтишим билан, барчасини тўғирлайман.
Ҳар доим Милан клубида қолишни хоҳлайман. Мальдини ва Массара бу борада менинг ўй-ҳаёлларимни билишади", - дейди Кессье.
Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 3та ассист қайд этди. Хавбекнинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



