

29 ёшли ҳужумчи бугун жамоасининг машғулотларини якунига етказа олмади ва тиббий текширувдан ўтди.
Текширув натижаларига кўра футболчи жароҳат олгани маълум бўлди. Кэролл 4-6 ҳафтани майдон ташқарисига ўтказишга мажбур. Агар у жарроҳлик столига ётқизиладиган бўлса, камида тўрт ойдан кейин сафга қайтиши мумкин.
Ушбу жароҳати боис футболчининг “Челси”га трансфери амалга ошмай қолиши ҳам мумкин.



