Кепа ва Рюдигер машғулотларда жанжаллашиб кетишди

Mirjalol Normatov
5 апр 2021, 14:14
"Челси"нинг якшанба кунги машғулотларида кичик жанжал юзага келди.

"Sky Sports" хабарига кўра, ҳимоячи Антонио Рюдигер ҳамда дарвозабон Кепа Аррисабалага ушбу жанжал сабабчилари бўлди. Икки томонлама ўйин вақтида германиялик футболчи дарвозабонга қарши қўпол ўйнашига бир баҳя қолган ва шу боисдан дарвозабоннинг жаҳли чиқиб кетган ва бир-бирини итариб, ёқалашиб кетишган.

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель эса жанжалнинг айбдори деб Рюдигерни топган ва уни машғулотдан четлатган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›