Кепа испан клубига ўтиши мумкин. "Челси" уни сотиб олиш шарти билан 2 йилга ижара бериб юбормоқчи

Alisher
26 июн 2020, 18:23
"Челси" дарвозабони Кепа Аррисабалага фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Хабарларга кўра, "Валенсия" 25 ёшли дарвозабонни ўз таркибига жалб қилиш вариантини ўрганмоқда.

Қайд этиш керакки, "Челси" "Валенсия"га Кепани сотиб олиш ҳуқуқи билан 2 йилга ижарага олишни таклиф қилди.

Олдинроқ, "Челси" Кепанинг коронавирус пандемияси туфайли нархи тушиб кетгани боис уни сотиш фикридан қайтгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: marca.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›