

Баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида бош мураббий Маурицио Сарри Аррисабалага ўрнига Вилли Кабальерони туширмоқчи бўлди, аммо табло кўтарилганига қарамай, Кепа майдонни тарк этишни истамади. Натижада италиялик мутахассис ғазаб билан сув идишни ерга отди ва трибунаости йўлакчасига йўл олди. Бир неча сония ўтиб мураббий майдонга қайтди. Пенальтилар сериясида "Манчестер Сити" ғалабага эришди.
Англия футбол федерацияси қоидаларида ёзилишича, агар алмаштириладиган футболчи майдонни тарк этишни истамаса, баҳс давом этади. Шундай қилиб, учрашув бош ҳаками "Челси" посбонига жазо қўллай олмасди.



