Кенжа Тўраев: "Бунчалик йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим"
25 сен 2016 11:16
Янгиликлар
Кенжа Тўраев: "Бунчалик йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим"
"Машъал" - "Андижон" (5:0) учрашувида учта гол урган мезбонлар ҳужумчиси Кенжа Тўраев ўз фикрларини билдирди.
"Ўйинни барча кўрди, албатта бундай ҳисобда ғалаба қозонишимизни ўйламагандим. Бугун нима қилиб бўлсада ғалаба қозонишимиз керак эди ва буни уддаладик. Мақсадимиз мухлисларни хурсанд қилиш эди, бунга эришдик. Ўйлайманки бу ғалабадан ишқибозларимиз ҳам жуда хурсанд бўлишди. Барча голларимни бугун стадионга келган мухлисларимизга бағишлайман", - дейди Кенжа Тўраев.
"Машъал" матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
10:37
Суперлигада ўйнаши кутилаётган «Хоразм»нинг йиғинида бир қатор тажрибали футболчилар иштирок этмоқда 7
Фикрлар