

ЎФА матбуот-хизматининг маълум қилишича, кенияликлар бугун тонгда юртимизга етиб келишган.
Водийдаги муҳбиримизнинг хабар беришича, Кения ёшлар терма жамоаси бугун тушликка қадар Тошкентдан Андижонга ҳаво йўллари орқали етиб боради. Меҳмонлар шаҳардаги «Bog'ishamol» меҳмонхонасига жойлашади.
Раавшан Ҳайдаров бошқарувидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Фарғонада йиғилади ва ўйин куни Андижонга етиб келиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Кения ўртоқлик учрашуви 23 март куни соат 20:00 да «Соғлом авлод» стадионида бошланади.



