UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  1 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  1 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  6 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  8 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  3 16:58"Қизилқум" "Олимпик" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1

Кьеллини ҳал қилувчи пенальти вақтида "Кирикочо" дея бақирган – Евро"да ғалаба қозонишга ёрдам берди! Бу сўзнинг маъносини биласизми? Янгиликлар

Кьеллини ҳал қилувчи пенальти вақтида "Кирикочо" дея бақирган – Евро"да ғалаба қозонишга ёрдам берди! Бу сўзнинг маъносини биласизми?

Барчаси Аргентинада пайдо бўлган, Европага эса уни Симеоне олиб келган.

Жанлуижи Доннарумма Букайо Саканинг зарбасини қайтариб, Италияга Евро финалидаги ғалабани келтирди. Бироқ дарвозабонга Жоржо Кьеллини ёрдам берганга ўхшайди: Италия термаси ҳимоячиси ҳал қилувчи зарба вақтида "Кирикочо" деб бақирган ва бу ёрдам берганмиш. Ҳар ҳолда қизиқарли тасодиф.



"Кирикочо" сўзини одатда рақиб пенальти тепаётганида, хавфли жарима зарбасини ёки бирга-бир вазиятга чиқаётганида ишлатишади. Айтишларича, бу рақибни хато қилишига туртки бўларкан.

"Кирикочо" сўзи баҳордаёқ "Боруссия" ва "Севилья" ўйинидан кейин муҳокама қилинган ва мемларга сабаб бўлганди.

Ўшанда жуда мамнун Эрлинг Холланд пенальтини муваффақиятли амалга оширгач, "Севилья" посбони Яссин Бунунинг олдига югуриб келиб, уни масҳара қилгандек нимадирлар деганди.

Кейинроқ, норвегиялик кипердан эшитган сўзини ("Кирикочо") қайтаргани (пенальтини қайта амалга оширилган) маълум бўлди.

Бу вазиятда нимадир ғалатироқ-а? Интервью вақтида норвегиялик аслида нима бўлганини айтиб берган: "Мен нима деганимни ҳам билмайман, сабаби мен шунчаки у биринчи пенальтини ура олмаганимдан кейин айтган гапларини ўзига қайта такрорладим. У қоидани бузмаганида мен биринчи уринишдаёқ гол урардим. Балки "карма" чиндан бордир".

Хўш, аслида бу "Кирикочо" нима дегани? Бу ҳақида колумбиялик журналист Хуан Перес ўз твиттерида маълумот қолдирди.

Ўтган асрнинг 80 йилларида аргентиналик мураббий Карлос Билардо "Эстудиантес"ни бошқарарди. Жамоада Кирикочо исмли суперсодиқ ишқибози бор эди – бироқ атрофдагиларнинг унга нисбатан ҳурмати жуда ҳам юксак даражада эмасди. 

У машғулотларни томоша қилгани келганида (жараён мухлислар учун очиқ эди), жамоа мунтазам равишда футболчиларни жароҳат сабаб йўқотарди. Билардо эса турли нарсаларга эътибор берадиган, ишонадиган одам эди ва мухлиснинг "иқтидорини" ўз фойдаси йўлида ишлатишга уринди. У Кирикочони Ла-Платага ташриф буюрувчи меҳмон жамоаларни кутиб олишга жўнатарди.

Табиийки, Кирикочо мунтазам равишда ўйинларга ҳам ташриф буюрарди. Бу нарса ёрдам берганми ёки йўқ, аммо бир марта Билардо "Эстудиантес" билан чемпионликни қўлга киритди. 1982 йилги мавсумда учта мағлубиятдан биттасини жамоа Кирикочо трибунада йўқлигида қабул қилиб олган.


"Ўша йили чемпион бўлганимизни ҳисобга олсак, биз уни туморимиздек қабул қилдик, – таъкидлайди Билардо. – У яхши йигит эди, лекин кўп ўтмай йўқ бўлиб қолди ва мен уни бош. Кейинроқ, мен "Эстудиантес"га қайтганимда (2003 йил) у ҳақида сўрадим, лекин ҳеч ким ҳеч нимани билмасди. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, аммо қачонлардир Испанияда "Севилья" мураббийи эдим, рақиб фойдасига пенальти белгиланганида ортимдан кимдир пичирлади: "Кирикочо, Кирикочо". Мен қулоқларимга ишонолмасдим. Чоло (Симеоне) менга бу исмни 2-3 марта айтганини, қолганлар эса ундан эшитиб олиб, тарқалиб кетганини айтмагунигача, ўзимга келолмадим. Ва буларнинг ҳаммаси Европада бўлаётганди! Бу уйдурмадек туюлар, лекин сиз "Кирикочо" деганингизда – рақиб хато қилади!".

Вақт ўтгани сайин "Кирикочо" сўзи барча испан тилидан фойдаланувчи мамлакатларга тарқалди. Одатда кимдир пенальти тепса, хавфли жарима зарбаси ёки бирга-бир вазиятда зарбага чоғланса, уни ишлатишади.

Испания термаси собиқ ҳимоячиси Жоан Капдевила ЖЧ-2010да Арьен Роббен дарвозабон Икер Касильяс билан бирга-бир вазиятга қочиб кетаётганида, ортидан "Кирикочо" дея қолганини тан олди, буни қарангки, Арьен ўша вазиятда гол ура олмади.

Ва бу усул нафақат жонли томошада "иш беради": ҳаттоки телетомошабинлар ҳам экранга қараб, "Кирикочо" дея бақиришаркан. Баъзилар қарта ёки бошқа ўйинлар вақтида ҳам шу тариқа рақибга ҳалақит қилишга уринади.

Энди сиз ҳам рақиб пенальти тепаётганида нима деб бақиришни биласиз :) Албатта, бу хазил. Биз шунчаки бўлган воқеалар ва футбол олами вакилларининг сўзларини эътиборингизга тақдим этдик. Унга ишониш ёки ишонмаслик ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика