Келлехер "Ливерпул"ни тарк этади

Sherzod Nurmatov
20 апр 2023
"Ливерпуль" янги мавсум бошланишидан олдин бошқа дарвозабон излашига тўғри келадиган белгилар кузатилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романо "қизиллар" дарвозабони Куивин Келлехер жамоани тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

Алиссон – "Ливерпул"нинг асосий дарвозабони. Бразилиялик футболчининг мақоми шунчалик кучлики – у жароҳат олмаса, деярли ҳар бир ўйинда асосий таркибда ўйнайди.

Шундай қилиб, Келлеҳер учун имкониятлар деярли йўқ. Ирландиялик футболчи жорий мавсум бор-йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди. Булар Англия Кубоги ва Лига Кубоги баҳслари эди.

Бироқ бундай йўл 24 ёшли футболчига маъқул келмаяпти, у "Энфилд"ни тарк этиш ниятида. Фабрицио Романонинг маълум қилишича, дарвозабон келаси мавсумда ҳеч бўлмаса ижарада тўп тепмоқчи.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano