"Келишилган ўйинлар қироли": "Мен Ўзбекистонга 80 минг доллар тикканман"

Mirjalol Normatov
23 апр 2019, 00:14
Барчангизга маълумки, Раж Перумал келишилган ўйинларнинг ташкилотчилигидаги муҳим инсонлардан бўлган.

У ўз тажрибаси ва ҳаётидан келиб чиқиб, "Келишилган ўйинлар қироли" номли китоб ёзганди. Ушбу китобда у 1994 йилги Осиё ўйинлари финали ҳақида ҳам икки оғиз гапириб ўтган. 

У ўз букмекер дўстининг маслаҳатига кўра, жуфтликдаги аутсайдер - Ўзбекистон термасига 50 минг доллар тиккан. Аммо эртаси куни у кутилмаганда Ўзбекистон фаворит бўлганини билган ва уларнинг ғалабасига яна 30 минг доллар тиккан. Чунки ўзбекистонликларнинг ғалабаси аниқ бўлиб улгурганди. Ўзбекистон эса якунда 4:2 ҳисобида ғалабага эришди ва бош соврин эгаси бўлди. Аслида у ўйин Ўзбекистондагилар учун келишилган эмас, терманинг катта натижаси саналади, - деб ёзади Россия янгиликлар агентлиги.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: РуАН

Сўнгги янгиликлар

Барча ›