UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  1 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

“Келишилган ўйинлар қироли”. XVII боб Янгиликлар

“Келишилган ўйинлар қироли”. XVII боб

Уилсон Раж Перумалнинг "Келишилган ўйинлар қироли" китобининг ўн еттинчи бобини тақдим этамиз.

Гадонинг душмани гадо бўлади, деганларидек келишилган ўйинларни ташкил этиш билан шуғулланувчилар имкон туғилган заҳоти бир-бирларини чув тушириб кетишга ҳаракат қиладилар. Асар билан танишиш асносида Перумалга бир қанча ҳамкасблари ва ҳатто ёрдамчилари панд берганларига ўзингиз ҳам гувоҳ бўлдингиз. Қизиғи, сингапурлик шоввоз ҳам вақти келса уларнинг хиёнатига шу тарзда жавоб қайтаришни канда қилмаган. Китобининг ушбу бобида у шу хусусда яна бир бор тўхталиб ўтган.

XVII БОБ

«2011 ЙИЛИ «А» СЕРИЯГА КИРИБ БОРГАНДИК»
2011 йилнинг февралида кутилмаганда Дан қўнғироқ қилиб қолди:
- Бугун катта кун, сенинг улушинг 60 минг.
- Қанақа ўйинлар ҳақида гапиряпсан?
- «Наполи» - «Сампдория» - 4:0 ва «Брешиа» - «Бари» - 2:0.
- Буни қара-я! Наҳотки, биз «А» серияга кириб борган бўлсак?
- «Сампа»дагилар 0:2ни таъминлаймиз дейишганди. Агар улар 0:4га олдинроқ рози бўлганларидами, янада кўпроқ пулга ишлардик. «Бари» яна бир гол ўтказиб юборган тақдирда ставкаларимиз тотал ва голлар нисбатидаги фарқ учун ҳам ишлаган бўларди.
«А» серия. Бу телба жуда юқори чўққига кўтарила олди. Умуман айтганда, у ҳеч қандай ўйинни ташкил этмаганди. Шунчаки итальян футболчиларининг  агентлари унга мурожаат қилиб, 600 минг евро тикишини сўрагандилар холос. Дан бениҳоя қувонарди.
- Энди ўйинчиларга пул тўлашимизга ҳам тўғри келмайди,  - дея гапида давом этди Дан. - Биргина ишора учун уч дақиқа кифоя қилади ва 25 минг евро тўлайдилар. Кейин эса ўз пулларимизни ўйин охиригача тикаверамиз.
Дан улушни баҳам кўришга қарор қилди. Қизиқ, олдинлари ўзим жалб қилинган ўйинлар учун пуллар олардим. Сингапурга қайта олмаслигим боис пулларни дўстларим етказиб келардилар. Иш жараёнида банклар хизматидан деярли фойдаланмасдик. Фақат кэш ёрдамида ҳаммасини ҳал қилардик. Шунингдек, исталган пайтда сайёрамизнинг исталган нуқтасига сутка давомида 100 минг доллар етказиб бера оладиган норасмий компаниялар ҳам фаолият юритадилар. Шу бизнес билан шуғулланишни бошлаганимдан бери ўтган йиллар давомида ҳар куни ФИФА сайтига кириб, янги ўйинларни қидиришни одат қилгандим. Қуйидаги икки учрашув диққатимни ўзига тортди: Боливия - Латвия ва Эстония - Болгария. Бу икки ўйин бир кун ичида Анталияда ўтказиларди. Январь - февраль ойларида Туркия бу борада жуда фаол давлатга айланади. Ўйинлар менга ғалати туюлди. Шунинг учун бу Даннинг иши бўлса керак, деган хаёлга бордим. Ахир қитъалараро парвоз учун боливияликларда пуллар йўқ. Қолаверса, учрашувни ТВ орқали намойиш этиш ҳуқуқини ҳеч ким сотиб олмайди. Шу билан бирга Финляндияда саёҳат қилиб юрган кезларимда Энтонининг Эстония ФА билан алоқа ўрнатганидан хабарим бор эди. Дан Италиядаги ўйинлар учун улушимни берди, аммо Туркия билан боғлиқ масалада яна мени чув тушириб кетди. Ўз одамимга шундай кўрсатмалар бердим:
- Туркияга учиб бор. Агар ҳакамларда гарнитура бўлса, тотал учун кўпроқ тик. Дан пешонасига тўппонча тиралган тақдирда ҳам бундай пайтда ҳеч қачон оз пул тикмайди.
Лекин одамим ҳаммасини расво қилди. У ўртоғига келишилган ўйинлар ҳақида гапириб берди, ўртоғи эса яна кимгадир «гуллаб» қўйди. Шу тариқа маълумот Даннинг қулоғига етиб борди. У менга қўнғироқ қилиб, истаса учрашувда ҳисоб умуман очилмай қолишини айтди. Ишни пачава қилган ўша тентакни Туркиядан чақириб олдим ва ўрнига Муруганни юбордим.
- Агар ҳакамларни таниб қолсанг, бундан мени бохабар қилишни унутма, - дедим уни сафарга жўнатиш олдидан. - Мабодо улардаги гарнитураларни кўриб қолсанг ҳам менга қўнғироқ қил. Ўйлайманки, улар пенальтилар сони масаласида ниманидир кўзлаб қўйганлар.
Муруган деярли барча ҳакамларни биларди. Латвия ва Боливия ўртасидаги учрашувни босниялик, Эстония билан Болгария ўртасидаги баҳсни эса бизнинг эски таниш - Ленгель бошқарди. Лекин иккинчи ўйин қачон бўлишини ҳеч ким билмасди. Муругандан трибунада жимгина ўтиришни ва ўзини ошкор қилиб қўймасликни сўради.
Латвия - Болгария. Нимага тиккан маъқул? Тотал қандай бўлади? 2,5 ёки 3,5? Ташқи хавфга қарамасдан Даннинг тоталга оз тикиши мумкинлигига ишонмайман. Сингапурда бу ўйинга шунчалик кўп пул тикдиларки, коэффициентлар ўз-ўзидан пастлаб кетди. Ҳаммасига менинг телба ҳамкасбим сабабчи. Тўрт голли тотал учун тикдим. Воқеалар жуда тез ривожлана бошлади. Ҳакам уч бор пенальти белгилади. 60-дақиқага келиб ҳисоб 2:1 эди. Аммо ўзим кутган тўртинчи гол киритилмади ва пулларни йўқотдим.
Иккинчи ўйин қачон ўтказилишини ҳамон ҳеч ким билмасди. Маълум бўлишича, иккинчи беллашув биринчисидан бир соат ўтганидан кейин айнан ўша стадионда ўтказилар экан. Одамларнинг узоқни кўра олмасликлари мени ҳайрон қолдирди. Чунки учрашувлар ҳақидаги маълумотларга улар юзаки муносабатда бўлдилар. Иккинчи баҳс 2:2 ҳисобида ниҳоясига етди. Барча голлар пенальтилардан киритилди. Бу учрашувга пул тикмагандик. Даннинг ҳакамлари бир кун ичида 11 марта пенальти белгиладилар. 


АМАЛГА ОШМАГАН ВАЪДА
Кейинчалик Анталиядаги ўйинлар олдидан УЕФА бу масалада шубҳаланиб қолганидан кимдир Данни огоҳлантирганини билиб қолдим. У эс-ҳушини бир жойга жамлаб, туркиялик ҳакамларни топиши ёки ставкаларни камтарона кўринишга келтириши ҳам мумкин эди. Масалан, карточкалар ёки бўлмаса, иккинчи бўлимда киритиладиган голлар сони бўйича. Аммо бу телба ўйинларни олдин ҳам ўзларини фош этишга улгурган ҳакамларга ишониб топширди. Ҳакамлар эса учрашувлар давомида ҳуда-беҳудага пенальтилар белгилайвердилар. Уларни худди  полициячилар қўриқлаб турган, лекин шунга қарамасдан банкни ўмаришга жазм этган ўғриларга ўхшатиш мумкин. Ваҳоланки, Даннинг режаларидан воқиф эдим. Қизиғи, ўша баҳслар олдидан анъанага мувофиқ матбуот анжумани ҳам ўтказилмади. Демак, ҳамкасбларим эстонлар билан латишларга очиқдан-очиқ пул тўлаганлар. Энг ажабланарлиси, улар айбларини тан олмай ҳаммасини менга ағдардилар. Шунга қарамасдан синдикат аъзоларидан бири сифатида Дан менга ҳам Туркиядаги ўйинлар учун 200 минг доллар тўлади. Афтидан у менинг ажралиб чиқишимни истамаган ва шу билан бирга елкамга пичоқ санчиш учун қулай фурсат келишини кутган кўринади.
«Тампере» клубининг директорлар кенгаши ваъда қилинган инвестициядан фақат 300 минг евро олди. Улар янги футболчиларни сотиб олиш учун биздан пулларнинг қолган қисмини талаб қила бошладилар. Дандан қидириб топишга ваъда берган ўйинчиларни жамоага олиб келишни сўрадим. «Тампере»дагилар кейинчалик сотиб юбориш мумкин бўлган африкалик иқтидорли ёшларга эга бўлишни истардилар. Аммо Дан африкаликларни ҳеч нарсага арзимайдиган ўйинчилар деб атаб, шундай деди:
- Улар ишончли эмаслар. Европага кўчиб келганларидан сўнг бундай ўйинчилар бизнес ҳақида эмас, балки футбол ҳақида ўйлашга тушадилар.
Ўйлайманки, у янги ўйинчилар олиб келишни умуман истамасди. Чунки Дан уларнинг менга бўйсунишлари мумкинлигидан чўчирди. Шунда қўшимча вариантларни таклиф қилдим:
- Африкаликларни хоҳламайсанми? У ҳолда словак, словен ёки сербларни сотиб олайлик. Уларни 100 минг евро эвазига қўлга киритиш мумкин. Бундай ўйинчилар билан ойига 20 минг евро тўлаш шарти асосида уч йиллик битим имзоласак бўлади. Футболчиларни бемалол ноғорамизга ўйнатамиз. Қолаверса, фин чемпионати бутунлай дабдала. Ундаги йигитлар пул учун айтган ишимизни бажарадилар. Финлар футболдан кўра хоккейни севадилар. Агар сотилиши мумкин бўлган икки ҳимоячи ва тўрт ҳужумчини топа олсак, конвейер усулини йўлга қўямиз. Шундай пайтда уларга қуйидагича буйруқ беришимиз кифоя қилади: «Тўрт гол керак. Истасангиз, буни ўзингиз амалга оширинг. Ёки дарвозангиздан шунча гол ўтказиб юборинг».
Узоқ давом этган баҳс-мунозараларимиздан кейин Дан билан Зекай Финляндияга венгер миллатига мансуб икки ўйинчини - ҳимоячи Габор Хорватдан ташқари ёши 30дан ошган яна бир фахрийни юбордилар.
- Улар ким? - дея сўрашди «Тампере»дагилар мендан. - Биз ҳатто уларнинг кимлигидан бехабармиз. «Тампере» - профессионал клуб. Бизга 32 ёшдаги фахрий ўйинчилар керак эмас.
Финлар ўзларини ғалати тутдилар. Агар сенга бирортаси миллион евро берар экан, албатта унга қулоқ соласан. Улар эса биздан пулларни талаб қилиб, бошқа шартларимизга кўнишни истамасдилар. Ҳарқалай финлар йигитларимизни машғулотларга жалб қилдилар. Габор илк машғулотдаёқ бош мураббийга ёқиб қолди. Унинг шеригини эса уйига қайтариб юбордилар. Дан унинг ўрнига бир пайтлар «Васко да Гама»да тўп сурган бошқа футболчини жўнатди. Бразилиялик ўша ўйинчи ҳам ҳафсалани пир қилишдан бошқасига ярамади. Аммо Дан пулни тўлаяпманми, менинг айтганим бўлиши керак. Истасам, дарвозада ўзим тураман ва Зекайни ҳужумга қўйишим мумкин, деб ҳисобларди. У фақат бир нарсани - малай клуби билан эмас, балки Европадаги профессионал жамоалардан бири билан ҳамкорлик қилаётганини тушунишни истамасди.
- Дан, пуллар дарвозага маймунни қўйиш ҳуқуқини бермайди. Бу Европа. Бу ерда савия муҳим аҳамият касб этади, - дедим унга.
Беш ой давомида «Тампере»да ўралашиб юрдик. Шу вақт оралиғида Дан яхшироқ футболчи топа олмади. Агар бу ишни менга қўйиб берганида ҳаммасини уддалаган бўлардим. Биз топиб келган йигитларни нафақат машғулотларда,  балки ўртоқлик ўйинларида ҳам синаб кўришни тўхтатиб қўйдилар. Чунки Дан клубга ҳеч нарсага арзимайдиган футболчиларни олиб келганди. «Тампере» раҳбариятини тушунаман. Чунки берган ваъдамизни бажара олмадик. 


Ж.ЗАЙНОБУТДИНОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика