UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  0 17:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  25 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  1 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  3 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  15 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  22 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  14 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  6

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер Германия чемпиони бўлган клубга ўтди Янгиликлар

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Мануэль Янцер Германия чемпиони бўлган клубга ўтди

26 ёшли Мануэль Янцер Германияда ўз клубини ўзгартирди.

Трансфер ойнасининг сўнгги кунида у Германия 3-Бундеслигасида иштирок этадиган Брауншвейгнинг "Айнтрахт" клубига ўтди.

60-70 йилларда ушбу клуб Германиянинг энг кучли клубларидан бири эди. 1967 йилда "Айнтрахт" Германия чемпиони бўлганди. Бугунги кунда ҳам клуб жуда машҳур. Бироқ "Айнтрахт" бу мавсумни омадсиз тарзда бошлади ва ҳозирча 3-Бундеслигада сўнгги ўринда бормоқда.

Янцер мазкур клуб билан 2020 йилга қадар шартнома тузди.

"Брауншвейг жуда ҳам футбол шаҳри. Бу ерга жамоага ёрдам бериш учун келдим. Ҳа ҳозир клуб сўнгги ўринда, аммо мен 3 лигани жуда яхши биламан. Бу ерда жамоалар кўп бор пастга қулашади ва юқорига кўтарилишади. Иккита ўйинда ғалаба қозонилса мусобақа жадвали тепасида пайдо бўласиз. "Хольштайн Киль"га янги мураббий келди ва менинг хизматларимга эҳтиёж сезмаётганини айтди. Менинг клуб билан 2019 йилга қадар шартномам бор эди. Бир қатор клублардан таклифларга эга эдим, улардан бири Котбусдан эди. Аммо Брауншвейгдагилар мени келишимни кўпроқ хоҳлашди. Янги клубга имкон қадар тезроқ қўшилиб кетишни истайман. Жамоамга 100 фоиз ишонаман, буни илк машғулотларданоқ сездим. Яқин ҳафталар ичида буни барчага исботлашимиз керак", - дейди Янцер.

Маълумот учун, Мануэль Янцернинг отаси томондан қариндошлари Ўзбекистонда туғилган.  


Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика