UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  22 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади Янгиликлар

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд баҳсларини юқори нотада якунлади.

Марказлашган тартибдаги мусобақадан олдин эронликлар жуда қийин вазиятда қолишганди. Чунки гуруҳда Ироқ термаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган, Баҳрайн 9 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳамда Эрон 6 очко билан учинчи ўринда эди. 

Баҳрайн пойтахти Манамада ташкил этилган ўйинларда Эрон терма жамоаси бошдан баланд сакраб, қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Форслар дастлаб Гонконгни 3:1, ундан кейин Баҳрайнни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги иккита учрашувда ҳам ғалаба қўлга киритилди. 

Эрон терма жамоаси Камбоджани 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ҳал қилувчи финал ўйинида Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб охирги 4 ўйинда 4та ғалаба қўлга киритилди. Натижада форслар гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишди. Мана жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайдиган жамоа қандай бўлиши керак!

Энди бўлса Эрон бош мураббийи Драган Скочич билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган. Сабаби ушбу мураббийнинг шартномаси тугади. 52 ёшли хорватиялик мутахассис 2020 йилнинг февраль ойида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Қизиғи шундаки, унинг қўл остида Team Melli футболчилари охирги 7та учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Айтиб ўтганимиздек, охирги 4та расмий баҳсда ғалаба қўлга киритилган бўлса, унгача ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабалар қайд этилди. Бу ўйинлар Ўзбекистон, Сурия ва Боснияга қарши кечди. Эрон терма жамоаси тарихида кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозонишни бунгача охирги марта 1974 йил Франк О'Фаррел қайд этган. 

Эрон футбол федерацияси Драган Скочич билан шартнома узайтирадими? Федерация раҳбари Азизи Хадемнинг айтишича, шу кунларда бу масала кўриб чиқилаётган экан. Журналистлар эса терма жамоа рулига Карлуш Кейруш ёки Бранко Иванкович қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Чунки ҳал қилувчи охирги раундда ўйинлар янада қийин кечади. 

Шундай экан, буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Осиёда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2 сентябрдан давом эттирилади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика