UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  9 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   3 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади Янгиликлар

"Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим" шиорига мос иш олиб борган мураббийнинг шартномаси тугади

Эрон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш босқичи иккинчи раунд баҳсларини юқори нотада якунлади.

Марказлашган тартибдаги мусобақадан олдин эронликлар жуда қийин вазиятда қолишганди. Чунки гуруҳда Ироқ термаси 11 очко билан пешқадамлик қилаётган, Баҳрайн 9 очко тўплаб иккинчи ўринни эгаллаб турган ҳамда Эрон 6 очко билан учинчи ўринда эди. 

Баҳрайн пойтахти Манамада ташкил этилган ўйинларда Эрон терма жамоаси бошдан баланд сакраб, қолган тўртта ўйиннинг ҳаммасида ғалаба қозонди. Форслар дастлаб Гонконгни 3:1, ундан кейин Баҳрайнни 3:0 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги иккита учрашувда ҳам ғалаба қўлга киритилди. 

Эрон терма жамоаси Камбоджани 10:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ҳал қилувчи финал ўйинида Ироқни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб охирги 4 ўйинда 4та ғалаба қўлга киритилди. Натижада форслар гуруҳдан биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишди. Мана жаҳон чемпионатига боришни хоҳлайдиган жамоа қандай бўлиши керак!

Энди бўлса Эрон бош мураббийи Драган Скочич билан боғлиқ муаммоли вазият юзага келган. Сабаби ушбу мураббийнинг шартномаси тугади. 52 ёшли хорватиялик мутахассис 2020 йилнинг февраль ойида Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганди. Қизиғи шундаки, унинг қўл остида Team Melli футболчилари охирги 7та учрашувни ғалаба билан якунлашди.

Айтиб ўтганимиздек, охирги 4та расмий баҳсда ғалаба қўлга киритилган бўлса, унгача ўтказилган учта ўртоқлик учрашувида ҳам ғалабалар қайд этилди. Бу ўйинлар Ўзбекистон, Сурия ва Боснияга қарши кечди. Эрон терма жамоаси тарихида кетма-кет 7та ўйинда ғалаба қозонишни бунгача охирги марта 1974 йил Франк О'Фаррел қайд этган. 

Эрон футбол федерацияси Драган Скочич билан шартнома узайтирадими? Федерация раҳбари Азизи Хадемнинг айтишича, шу кунларда бу масала кўриб чиқилаётган экан. Журналистлар эса терма жамоа рулига Карлуш Кейруш ёки Бранко Иванкович қайтиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Чунки ҳал қилувчи охирги раундда ўйинлар янада қийин кечади. 

Шундай экан, буёғига нима бўлишини вақт кўрсатади. Эслатиб ўтамиз, Осиёда ЖЧ-2022 саралаш баҳслари 2 сентябрдан давом эттирилади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика