UZ

Сўнгги янгиликлар

08:58Месси ғалабадан сўнг нималар деди?  1 08:33Россия футболида катта можаро. Клуб раҳбари 15 йилга қамалиши мумкин  3 08:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди  9 07:40Суперлига. Бугун 13-тур давом эттирилади  1 07:11Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Атлетико" муҳим ғалабани қўлга киритди  1 02:02КЖЧ. Лео Мессининг супер голи "Интер Майами"га иродали ғалаба тақдим қилди  26 01:50Ўзбекистон U-17 иккинчи ўртоқлик ўйинида Боливия U-17ни мағлуб қилди  23 01:03Женнаро Гаттузо: "Ҳозирги футболда Гаттузони майдонга туширмаган бўлардим"  2 00:33"Барселона" 7 футболчисидан қутулмоқчи  2 23:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. 40 дақиқа тўхтаб қолган ўйин якунига етди  1 23:34Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"  0 23:22Максим Шацких: "Легионерлар нега кетишди? Улар менинг олдимга келишди, шунчаки жамоада ўйнамаслигини айтишди"  10 23:09КЖЧ. "Пальмейрас" - "Ал Аҳли" учрашуви тўхтатилди. Нега?  10 22:42Ҳаким Фузайлов: "Сўнгги ўйинимизни 3 кун олдин ўтказгандик, йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди"  2 22:18"Рома" клубга "янги" спорт директори тайинланганини эълон қилди  1

Келажакка пойдевор қўйиш — ўтмишдаги айримларни жазолашдан бошланса-чи? Янгиликлар

Келажакка пойдевор қўйиш — ўтмишдаги айримларни жазолашдан бошланса-чи?

Жазо муқаррар бўлгандагина одамлар ноқонуний ишлардан тийилади. Жиноятдан қочиш учун кичик бир дарча қолдирилса ҳам, одамлар ўзига ўша тешикдан паноҳ топмоқчи бўлади.

Саудия Арабистонида жума намозига чиқишни истаган сотувчи дўконига қулф осиши шарт эмас. Чунки молларига ҳеч ким тегмайди. Текканларнинг қўллари чопилади. Ўғри ҳам, каззоб ҳам жазо шавқатсиз экани ҳақида билади.

“Соккер клуб” асосан 4 та мавзуни илгари сурганди:

Келишилган ўйинлар;
Футболчилар ёшини кичиклаштириш;
Ахборот шаффофлигини таъминлашга эришиш;
Футбол ортидан ноқонуний пул ишлаш масаласи.

Кўрсатувнинг тақдири кейин қандай бўлгани ҳаммага маълум. Ҳозирданоқ келажакда қандай ўзгаришлар бўлиши ҳақида айтолмайман. Бироқ биз истаган мавзулар юзасидан ҳаракат бошланганини ҳис қилаётгандекман. Кўрамиз, ЎФФ бу ишни охиригача олиб борадими ёки йўқ. Ташкилотнинг ҳамма қарорларига қўшилмайман, бироқ яхшилари бор эканини тан оламан. Биринчиси, ёшини кичиклаштираётган футболчиларга қарши курашиш масаласи.

“Соккер клуб”да камида 4 та футболчининг номлари санаб берилганди. Де юре уларни бемалол аниқлаш мумкин. Де факто яна ўнлаб шундай футболчилар ҳақида биламиз. Тегишли органлар масалага аралашса, барчасининг тагига етишига шубҳа йўқ. Ҳозир билишимча, бу масала юзасидан Адлия вазирлиги текшириш ишларини бошланган. Кўринишидан, томошанинг каттасига тайёр туришимиз керак.


Ўтган иш ўтди бўлса, биз олдинга қадам боса олмаймиз. Қинғир ишнинг қийиғи 40 йилда чиққани каби, биз ҳатто ўша Мексика қаҳрамонлари бўлган йигитлар орасидан ҳам кимдир ноқонуний ишга қўл урган бўлса, уларни жазолашимиз шарт. Токи шу ишни режалаштириб юрганлар ин-инига кириб кетсин. Бунинг бошқа муқобил вариантини кўраётганим йўқ.

ЎФФ президенти шу вақтгача қўлга киритилган ютуқлар ёши катта футболчиларнинг меҳнати экани ҳақида фикр билдирди. Шунинг ўзи ҳозирча катта гап. Фикрлар фақатгина қоғозда қолиб кетмай, амалда ҳам амалга ошишиши Fair Play қоидаларига амал қилувчи минглаб мухлисларни қувонтириши табиий.

Шунинг учун ҳам болалар, ўсмирлар ва ёшлар футболидаги натижалар керак эмас деб жар солдик. Мутлақо керак эмас. Яхшиси, ёши “ўқланмаган” ҳамда келажаги бор йигитлар жуда зарур. Мен ўша-ўша позициямда қоламан. Токи биз тоза футбол ўйнамас эканмиз, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ футболчиларга Спарк бериб, уларни йўқотаверамиз. Шу вақтгача жиноятининг иси чиқмай юрган футболчилар, сизларга алангали салом. Келажакка пойдевор қўйилиши учун ҳам энди сизлар жавоб беришингиз керак бўлади.

Муаллиф :
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика