UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32Нурилло Тўхтасинов: "Вадим Абрамовнинг қўлида 3 йил ўйнаганман. Самарқандда мухлисларни хурсанд қилишимиз керак"  0 16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  0 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  6 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  9 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  3 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3

Кейсуке Хонда “Тойота” совринини қўлга киритди Янгиликлар

Кейсуке Хонда “Тойота” совринини қўлга киритди

ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида Осиё қитъаси иштирокчилари орасида энг кўп гол ургани учун Япония миллий терма жамоаси футболчиси Кейсуке Хонда “Тойото” компаниясининг соврини билан тақдирланадиган бўлди.
Маълумки, бу соврин саралаш босқичида энг кўп тўп киритган футболчига берилади ва Хонда 5та гол уришга муваффақ бўлди.

Хонда бу борада жамоадошлари Риёчи Маеда ва Шинжи Оказакидан иккита тўпга ошди. Шунингдек, Аҳмад Хайел (Иордания), Жавод Некунам, Ризо Гучаннажод (ҳар иккаласи Эрон), Ли Кюн Хо (Ж.Корея), Тим Кейхил (Австралия) каби футболчилар ҳам учтадан тўп киритишди.

Хонда ўзининг бешта голидан учтасини Иорданияга дарвозасига ва биттадан голни Уммон билан Австралия дарвозасига урди. Энди у кўпчилик ўйлаётганидек, “Тойота” компанияси томонидан енгил автомобиль билан эмас, балки 3 миллион иена (Япония пул бирлиги) миқдоридаги сумма билан тақдирланади. Бу эса 30 минг АҚШ доллари деганидир. Қуйида ЖЧ-2014 саралаш ўйинларида энг кўп гол урган 10та осиёликни келтириб ўтамиз. Рўйхатнинг 10-поғонасини Санжар Турсунов ўзининг иккита голи билан банд этган. Биздан шунингдек, Улуғбек Бақоев билан Баҳодир Насимов ҳам иккитадан тўп киритишди. Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Жасур Ҳасанов ва Олег Зотеев саралаш баҳсларида биттадан гол уришди.

1.   Кейсуке Хонда (Япония) – 5
2.   Жавод Некунам (Эрон) – 3
3.   Шинжи Оказаки (Япония) – 3
4.   Тим Кэйхил (Австралия) – 3
5.   Аҳмад Хайел (Иордания) – 3
6.   Майеда Риёчи (Япония) – 3
7.   Ли Кюн Хо (Ж.Корея) – 3
8.   Ризо Гучаннажод (Эрон) – 3
9.   Аҳмад Муборак (Уммон) – 2
10.   Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – 2

Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика