
Ўтган мавсумда мен ўзимни кўрсатишга ҳаракат қилгандим. Футбол шунақаки, баъзан сен ҳамма нарсага эришишинг мумкин. Айрим пайти эса йўқ. Мен ҳар доим бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан.
Янги мавсумда эса ҳаммаси ўзгарди. Янги бош мурабий келди. Инзаги барчасини ўзгартира олди. Филиппо Инзаги бизларга ўз кучимизга бўлган ишончни қайтариб берди. Ўйиндан-ўйинга яхши ҳаракатланмоқдамиз. Жамоа сифатида анча шаклланиб олдик.