Кечаги ўйиндан кейин “Ростов” посбонининг Instagram'даги обуначилари сони 50 марттага кўпайди

Eldor Akmurzayev
20 июн 2020, 19:40
Хабарингиз бор, Россия чемпионатининг 23-тури доирасида “Сочи” уйда “Ростов”ни қабул қилиб, тажриба эвазига ёш рақибларини 10:1 ҳисобида таслим этишди.

Ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинган Денис Поповнинг Instagram'даги кузатувчилари сони кескин ошди.

“Табриклар? Учрашувдан сўнг, телефонимни қўлимга оломадим. Шунчаки, ҳаёжонландим. Баҳс олдидан Instagram'да 350 обуначим бор эди, ҳозир эса 16 минг. Менга қўнғироқ қилишмоқда, ёзишмоқда … Уларни танимайман ҳам! Кимга нима деб жавоб беришни тасаввур ҳам қилолмайман”, дейди 17 ёшли Попов.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›