UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  5 01:05Қирғизистон чемпионатида мухлислар йил давомида машина ва пул мукофоти ютиб олиши мумкин  2 00:52Бундеслига. "Бавария"да ғалаба, "Боруссия Дортмунд"да дуранг, "Байер"да эса мағлубият  0 00:42БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда мағлуб бўлди, Ғаниев тўлиқ ўйнади  0 00:33"Пахтакор" янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди: Мозговой 10-рақамда тўп тепади  4 00:28А Серия. "Интер" меҳмонда "Лечче"ни мағлуб этди ва ўн очколик фарқ билан жадвалда етакчи бўлиб турибди  3 00:25Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди  121 23:46"Манчестер Сити" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  16 22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  3 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  7 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  8

Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО Янгиликлар

Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО

Теглар :  қаҳрамон
Кеча Европа миллий чемпионатларида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди. Биз кечаги кун қаҳрамонларини тақдим этамиз.


"Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" 0:1
Қаҳрамон:
Уэйн Руни


"Қизил иблислар" сардори Уэйн Руни 2016 йилдаги барча ўйинларда гол уриш анъанасини давом эттирди. Руни кеча Тьерри Анрининг АПЛда битта клуб сафида гол уриш бўйича рекордини янгилашга эришди.

"Сток Сити" - "Арсенал" 0:0

Қаҳрамонлар: Жек Батленд ва Петр Чех


Бу ўйинда иккала жамоа посбони яхши ҳаракат қилди. Мезбонлар дарвозабони Жек Батленд 3та, "канонирлар" посбони Петр Чех эса 5та сейв қилди.

"Удинезе" - "Ювентус" 0:4
Қаҳрамон
: Пауло Дибала


Ёзда "Ювентус"га кўчиб ўтган аргентиналик Пауло Дибала ажойиб ўйин намойиш қилмоқда. Кеча Удине шаҳрида бўлиб ўтган баҳсда ҳужумчи ўз ҳисобига 2та гол ва 2та пас ёзиб қўйди.

"Женоа" - "Палермо" 4:0
Қаҳрамон:
Леандро Паволетти


"Женоа" ҳужумчиси Леонардо Паволетти "Палермо" билан ўйинда дублга эришди ва мавсумдаги голлари сонини 10тага етказиб олди.

"Реал" - "Спортинг Хихон" 5:1
Қаҳрамон
: Карим Бензема


Мадрид клуби Зидан бошчилигида иккинчи ўйинда ҳам 5та гол урди. Франциялик Карим Бензема Хихоннинг "Спортинг" клубига қарши баҳсда 2та гол урди ва битта пас берди.

"Лас Пальмас" - "Атлетико" 0:3
Қаҳрамон:
Антуан Гризманн 


"Атлетико"нинг алмаштириб бўлмас етакчисига айланиб бўлган Антуан Гризманн кеча "Лас пальмас" билан ўйинда дублга эришди.

"Барселона" - "Атлетик" 6:0
Қаҳрамон:
Луис Суарес


Каталония клуби кеча "Атлетик" дарвозасига жавобсиз 6та гол уришга эришди. Уругвайлик луис Суарес мавсумда ўзининг учинчи хет-тригини нишонлади. Эътиборлиси у Неймарга ҳам голли пас берди.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика