UZ

Сўнгги янгиликлар

06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этилди  0 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  56 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  71 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3

"Кеча, бугун, эртага" лойиҳасида 1 апрель ҳазили... Янгиликлар

"Кеча, бугун, эртага" лойиҳасида 1 апрель ҳазили...

Ишга келиб болаларга бугун Жамшид Искандеров "Кеча, бугун, эртага" лойиҳаси меҳмони бўлади, дедим.
Ундан аввал хонани эшигини оча туриб, ўзимча телефонда гаплашаётгандек бўлдим.

- Ҳа, бўлди соат 13:00га кел. Шоколад эсингдан чиқмасин фақат. Буни болалар ейдида.
Одатдагидек кун... Соат 12:50да иккинчи телефонимга ўзим қўнғироқ қилдим.

- Жамшид, қаердасан, ҳа, бўлди... ҳозир йигитлардан бири чиқади.
- Толиб, институт олдига чиқиб тур, 5 дақиқа ичида келиши керак.

Толиб чиқиб кетди.
- Нарзулла, тез "Акбар" чойидан дамла. Зоир, сен пиёлаларни меҳмонлар учун мўлжалланган хонага олиб кир. Илҳом, сен камерани тайёрла.
Ҳамма иш-ишига йўналди. Ҳазил янада табиий кўриниш олиши учун, уйда қолиб кетган фотоаппаратимни эслаб, ўзимни-ўзим койигандек бўлдим. Ҳамма лаққа ишонди.

5-дақиқа ўтар-ўтмас, Толибдан қўнғироқ бўлди.
- Нодир ака, қайси томонда экан, айтган жойингизда кўринмаяпти?
- Толиб, бир дақиқа сабр қил, ҳозир билиб айтиб юбораман.
5 дақиқа ўтиб, Толибга қўнғироқ қилдим ва бўлди, келавер, бошқа томондан келибди, дедим...

Бироз ўтиб суҳбатхонада ҳамма жам, фақат Жамшид кам ))

.. Бошқа чидай олмадим, кулиб юбордим...

Шундай ажойиб ижодий гуруҳимиз бор бизни... Ҳа айтгандай Хайрулло Холиқов Искандеров учун маҳсус саволлар тайёрлашга киришган эдилар...

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика