UZ

Сўнгги янгиликлар

20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  0 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  11 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  29 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   16 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4

“Кеча, бугун, эртага” КАСАЛХОНАДА! Янгиликлар

“Кеча, бугун, эртага” КАСАЛХОНАДА!

Кеча бир танишимни кўргани касалхонага бордим, аҳволи анча оғирлашиб қолибди. Кўриб раҳмим келиб кетди.
Эҳ, уни сўнгги маротаба 2008-09 йилларда тетик ҳолатда кўрган эдим. Охирги 5 йилда ўзини анча олдириб қўйибди. Шифокорларнинг айтишича, агар яна бир-икки йил ўзига келмаса, жонлантириш хонасига олиб кириб кетишлари мумкин экан. Ўзи базўр гапиряпти. Мени анчадан бери таниганидан бўлса керак, кўриб қувониб кетди. Ҳоли бўлмаса-да, журналистлигим ва олдига нима учун келганимни билгани учун ёрилди.

– Ассалому алайкум, ака аҳволизни бир қаранг, ким сизни шу кўйга солиб қўйди?
– Эҳ нимасини айтасиз мухбир укам. Танамнинг барча ери зирқираб оғрияпти. Тассаввур ҳам қила олмайсиз. Юрак, буйрак, нафас олишим оғир, жигар, оёқ. Фақат кўрпа тўшагимни яхшилаб беришганини ҳисобга олмаса, кўз нурим ҳам хиралашган.

– Юрагингизга нима бўлди?
– Жаҳон чемпионатини кўрдингизми? Голландия билан Мексикани қаранг, уларнинг чемпионатини қаранг. Мен қариб кетдим, юрагим яхши ишлаши учун қонлар тез алмашиб туриши керакми, керак? Аммо қоним ўзимдан ҳам баттар қариб кетди. Мана қаранг, менинг чемпионатимда энг ёш деган ўйинчингиз нечага кирган? 19 ёш футболчи майдонга тушиб қолса жар соласиз, лекин ундайлари икки-учта. Қоним тез-тез алмашмаса қаердан юрагим яхши ишласин? Бразилия бутун дунёга донар. Мен ҳам истайман, чет эл чемпионатларига футболчиларимиз боришини.

– Жигарга нима бўлди?
– Аслида жигар кишининг организмида юракдан-да муҳим ўрин тутади. Лекин менга керакли дори-дармонларни беришмаяпти. Дорига пул бор, аммо болаларимни бошидан тарбия қила олмаган кўринаман. Бўлар-бўлмасга чет элдан дори олиб келишяпти. Аммо бу дорилардан мен даво топиш ўрнига аҳволимни оғирлаштириб оляпман. Четдан келган дори бизнинг маҳслотимиздан сифатли ва яхши бўлиши керак, тўғрими? Аммо уларга қуруқ пул сарфлаганимиз қоляпти. Битта болам бор, иккита дори опкелди денг, иккисини ҳам сақлаш муддати ўтиб қолган.

– Дорининг оти нима эди?
–   Легионерметакол, ўзи битта касалга учта дори мумкин. Лекин эссиз пул, ундан кўра ўзимизни табиий дори-дармонлар билан даволанганимда, аллақачон отдек бўлиб кетган бўлардим.

– Озиб кетганингизни қаранг, бундан бир неча йил аввал анча баққуват эдингиз-а?
– Ҳа нимасини айтасиз. Ҳа энди киши овқат емаганидан кейин озиб-тўзиб кетади-да. Ҳозирчи, яқинда кенжамнинг тўйи бўлди. 300 нафар одам кепти денг. Авваллари 30 минг, 40 минг киши келар эди хонадонимга. Эҳ менга осон деб ўйлайсизми, кўрпа-тўшагим бўлса бор, уйларим бамисоли кошона. Лекин унга одам келиб ҳол аҳвол сўрамас экан, эски чанги чиққан уйларимни қўмсайман.

– Балки ўзингизда ҳам бирорта айб бордир?

–   Ҳа, бор... (бечора беморнинг кўзларига ёш келди). Фарзандларимнинг ҳаммаси ҳам адолатли чиқмади. Виждонини йўқотиб қўйди бир фарзандим. Мана унинг орқасидан минглаб кишилардан гап эшитиб юрибман. Ёшлигидан пулга ўргатиб хато қилибман. Энди эса ўзим қийналиб ўтирибман. Фарзандаримнинг ҳаммаси ҳам ёмон эмас, бор ичида яхшилари. Мана битта фарзандим ҳозир жаҳон чемпионатида, шу финални бошқарса армоним йўқ эди.

– Қаерда хатога йўл қўйдим деб ўйлайсиз?
–  (ўйланиб туриб) Йўқ, хатога мен йўл қўймадим. Мен аксинча улар яхши ўссин, камчилиги бўлмасини деб яхши кийдириб, яхши едирдим. Билмадим, келинг мени қийнаманг...

– Кўзимни хира босди дедингиз, кўзингизга нима қилди?
– Яхшиям сизлар бор, ҳолимдан хабар олиб турасиз. Аммо мени кўзларим билан миллионлаб одамлар шу путболни кўришлари керак. Аммо фақат Тошкентни кўраман. Вилоятларни кўра олмайнман. Мен ҳам олий лигадаги ҳамма, еттита ўйинни кўрсам дейман. Бу ҳам бир армон-да болам.

– Уйим зўр, уним яхши дейсиз, лекин уйизга келган меҳмон, бир қултум сув ича олмайди...
– Энди нима қилай, болаларимга шу керакмас дори-ю, бўлар бўлмас харожатлар бўлса бўлди. Олдин уйимга келганларга ўз қўлларим билан кабоб пишириб берардим. Ҳамма хурсанд қайтарди.

– Амаки, сиз яхшилаб даволанинг, оёққа турмасангиз жаҳон чемпионатини орзу қилиб юраверамиз.
–   Раҳмат болам, тан-жонилар соғ бўлсин, касал бўлсам ҳам мени ташлаб кетмаганингиз учун раҳмат.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика