Кеча «Барселона» тарихидаги 11000-гол урилди. Унинг муаллифи ким?

Narzulla Saydullayev
25 фев 2024, 09:00
«Барселона» Испания чемпионатининг 26-турида «Хетафе»ни йирик ҳисобда (4:0) таслим қилди.

Ушбу ўйиндаги учинчи голни Френки де Йонг рақиб дарвозасига урди.

Мазкур гол Каталония клуби ташкил этилганидан буён ҳозирга қада урилган 11000-гол бўлди.

«Барселона»нинг илк голини Жорже Жерван томонидан ҳозир йўқ бўлиб кетган «Испания» клуби дарвозасига урилган. 10000-голни эса 8 йил олдин Лионель Месси ўз ҳисобига ёзиб қўйганди.




Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: barcelona.cat