Каземиро: "Тухелга ишонмаймиз"

Оқил Абдубарноев
11 апр 2022, 21:33
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Каземиро жамоасининг "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/4 финал жавоб ўйинидаги кайфияти ҳақида гапирди.

“Эртага жуда қийин ўйин бўлади. Дастлабки ўйиндан кейин "Челси"да имконият йўқлигини айтган Тухелга ишонмаймиз. Эртага мухлисларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз", - деди бразилиялик футболчи ўйинолди матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтган илк ўйинда "Реал" Карим Бенземанинг хет-трики эвазига "Челси"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди. Жавоб ўйини "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади. Учрашув 13 апрель куни 00:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›