

Унга Саудия Арабистонидан ажойиб таклиф келиб тушган. Инглиз жамоаси ҳам ярим ҳимоячисини яхши суммага сотиб юборишга тайёрлигини маълум қилди.
31 ёшли футболчи 2022 йилда "Реал Мадрид"дан Англияга кўчиб ўтганди. У жорий мавсум 12 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 4 та гол ва 1 та голга узатма мавжуд. Ярим ҳимоячининг МЮ билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.



