Каземиро: "Менинг фамилиям аслида Каземиро эмас"

Narzulla Saydullayev
13 окт 2020, 16:41
"Реал" ярим ҳимоячиси Карлос Каземиро фамилиясини хато ёзилишини маълум қилди.

"Кўпчилик билмайди, менинг фамилиям аслида Казимиро. Сабаби онамнинг фамилияси "и" билан ёзилади: Казимиро.

Бразилияда ўйнаганимда, Сан-Паулудаги ўйиндан кейин мухлислар мени Каземиро деб чақира бошлашганди. Ажойиб ўйнаганман ва шундай қолаверсин деганман. Шундай қолди", – дейди Каземиро.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com