

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, бразилиялик бугун Манчестерга учиб келади ва тиббий кўрикдан ўтади. Шундан сўнг эса виза билан боғлиқ масалалар ҳал этилади.
Барчаси ижобий якунлангандан кейин эса МЮ футболчини қайдномадан ўтказади. Мураббийлар штаби 30 ёшли хавбекни АПЛ 3-туридан ўрин олган “Ливерпул”га қарши баҳсда дебют қилишини хоҳлашмоқда. “Олд Траффорд”даги учрашув 22 августга белгиланган.



