UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  17 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  0 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  74 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  52 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Каземиро: "Ҳар бир дақиқадан 15 ёшли боладек роҳатланяпман" Янгиликлар

Каземиро: "Ҳар бир дақиқадан 15 ёшли боладек роҳатланяпман"

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Англия жамоасига мослашиш жараёни ҳақида гапирди.

"Янги клубга келганингда, доим тарих яратишни орзу қиласан... Айниқса, бу клубнинг буюклигини кўрганингда. Бу ердаги мослашувимдан мамнунман. Жамоадошларим ва ходимлар менга катта ёрдам беришмоқда. Улар инглиз тили бўйича ҳам кўмаклашишади, бу қийинроқ бўлиб чиқди, лекин мен уни яхшироқ ўрганиш учун кўп ҳаракат қиляпман.

Биринчи кунданоқ бу ерда ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман.  Шу ерда эканлигимдан ва 15 ёшли бола каби ҳар бир дақиқадан завқланаётганимдан жуда хурсандман! Лекин энг муҳими, жамоанинг ривожланишини кўриш. Биз тўғри йўлдамиз. Бу совринларни ютиш йўли, аммо биз ўсишда давом этишимиз керак", – деди Каземиро.

Бразилиялик ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён "Манчестер Юнайтед"да тўп тепиб келмоқда. Унинг "қизил иблислар" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Жорий мавсумда у "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирлар доирасида 28 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Унинг клуби 20 ўйиндан кейин 39 очко тўплаган ҳолда АПЛ мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика