UZ

Сўнгги янгиликлар

21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  0 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  1 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  5 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  6 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  16

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи Янгиликлар

Кайседо "Брайтон"дан кетишини тасдиқлади. Футболчини "Арсенал" сотиб олмоқчи

Кайседо "Брайтон"дан кетишини маълум қилди.

"Брайтон" ярим ҳимоячиси Мойзес Кайседо ушбу трансфер ойнасида клубни тарк этишини тасдиқлади.

"Мен жаноб Блум ва "Брайтон"га АПЛга келиш имкониятини бергани учун миннатдорлик билдираман ва улар учун доим қўлимдан келганини қилганимни ҳис қиляпман. Мен доим табассум билан ва юракдан футбол ўйнайман.

Мен Эквадорнинг Санта-Доминго шаҳрида камбағал бўлиб ўсган 10 нафар боланинг энг кичигиман. Доим Эквадор тарихидаги энг совриндор футболчи бўлишни орзу қилганман. Мен "Брайтон"га рекорд даражадаги трансфер нархини қўлга киритишда ёрдам бера олганимдан фахрланаман, бу уларга уни қайта инвестиция қилиш ва клубнинг муваффақиятини давом эттиришда кўмак беради.

Мухлислар менга қалбларидан жой ажратишди ва улар ҳам ҳамиша қалбимда бўлишади, шунинг учун улар бу ажойиб имкониятдан нега фойдаланмоқчи эканлигимни тушунишади, деб умид қиламан", – деб ёзди Кайседо ижтимоий тармоқда.

Аввалроқ "Арсенал" 21 ёшли футболчи учун 60 миллион фунт таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди. Унга "Челси" ҳам даъвогарлик қилмоқда, аммо "чайкалар""кўклар"нинг 55 миллион фунтлик таклифини рад этди.

Эквадорлик футболчи жорий мавсум "Брайтон" сафида 21 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика