

"Биз, ҳимоячилар, барча жавобгарликни ўз бўйнимизга олишимиз керак. Биз дарвозамизни қуруқ сақлаб қолишимиз керак, ҳужумчилар эса кўплаб голларни уриши даркор.
Рақибларнинг ўйинга тузган режаси самарасини берди. Уларда қарши ҳужумларга ўтадиган тезкор футболчилар жуда кўп. Нима бўлса бўлди. Улар бугун биздан кучлироқ эди, буни тан оламан.
Мураббийни айблаб бўлмайди. У фаолияти давомида кўплаб совринларга эга чиқди. Гап унда эмас.
"Ливерпуль" ажойиб ҳолатда, улар билан курашиш жуда қийин бўлади. Улар ғалабага эришмоқда, биз эса йўқ. Фарқ катта, бироқ курашишда давом этамиз", - деди Уокер.



