Кахи Махарадзе: "Локомотив" гуруҳда биринчи ўринни олиб кейинги босқичга чиқмоқчи"

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2016, 16:30
"Локомотив" футболчиси Кахи Махарадзе "Олмалиқ"қа қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.


"Тезкор голлар бизга катта ёрдам берди. Кейин барчаси яхши давом этди. Ўзимизга керакли уч очкони ҳисобимизга қўшиб олдик.

"Ал Наср"га қарши ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган ҳолда кейинги босқичга чиқмоқчимиз. Умуман, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз", - дейди грузиялик футболчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia