

Қайд этилишича, Эдинсон Кавани “Бенфика” билан шартнома имзолашга яқин турибди. Уругвайлик 33 ёшли футболчи 24 август куни тиббий кўрикдан ўтиш учун Лиссабонга етиб боради. Кавани “Бенфика” билан 3 йиллик битим имзо чекади. У клубда йилига 10 млн евро маош олади.
2019/20 йилги мавсум Кавани Лига 1 доирасида ПСЖ сафида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.



