Кавани учун фақатгина бир давогар бор

Mirjalol Normatov
28 апр 2020, 23:14
Бироқ уругвайликни клубдагилар қўйиб юбормоқчи эмас.

"Sky Sports" нашри хабарига кўра, ПСЖ форварди Эдинсон Кавани "Атлетико"га керак. Айни дамга қадар уругвайлик форвардга бўлган ягона расмий таклиф айнан Мадрид клубидан тушган. Яқин кунлар ичида эркин агентга айланиб, бир неча клублар ичида талаш бўладиган ҳужумчи билан "Атлетико" тезроқ шартнома имзолаш ниятида бўлмоқда.

Ушбу мавсумда Кавани чемпионатнинг 14 ўйинида 4 гол ва 2 ассистентлик қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports