

"Goal" нашрининг қайд этишича, томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий давом этмоқда ва улар келишувга эришишга яқин турибди. 34 ёшли Кавани ушбу мавсум манкунианликлар таркибида 31 ўйинда қатнашиб, 10 гол ва 2 ассист қайд этди.
Унинг клуб билан шартномаси ёзга қадар давом этади. Буни ўзаро келишувга кўра яна бир йилга узайтириш имкони бор.



