Кавани Ибрагимовичга етиб олди

Tolibjon Qosimov
18 янв 2018
Кеча тунда Франция чемпионати 21-тури доирасида ПСЖ "Дижон"ни қабул қилди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда парижликларнинг уругвайлик форварди Эдинсон Кавани битта гол урди. Шу тариқа, Кавани ПСЖ учун гол уриш борасида клуб тўпурари Златан Ибрагимовичга етиб олди. Айни пайтда ҳар икки ҳужумчи ҳисобида 156тадан гол бор.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball