

"Foot Mercato" хабарига кўра, томонлар музокараларни давом эттиришмоқда. "Атлетико" футболчи учун 15 миллион евро ҳамда бонуслар тарзида 3 млн евро тўлашга тайёр турибди. Бироқ парижликлар трансфердан камида 20 млн евро ишлаб олишни режалаштиришмоқда.
Ушбу мавсумда уругвайлик 32 ёшли ҳужумчи ПСЖ таркибида барча турнирларда 14 ўйинда 5 гол урди. Унинг шартномаси 2020 йил ёзига қадар давом этади.



