

Ушбу учрашувни кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган ҳакам Майкл Оливер бошқаради.
Оливер "Реал" ҳамда "Ювентус" ўртасидаги Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб ўйинидаги қарори кўпчиликнинг ғазабига сабаб бўлган. Рефери баҳс охирида 3:0 ҳисобида ғалабага эришаётган "кекса синьора" дарвозасига пенальти белгилади ва айнан 11 метрлик нуқтадан киритилган гол "қаймоқранглилар"ни кейинги босқичга олиб чиқди.

