Кассано: "Погба ва Балотелли ортиқча баҳо бериб юборилган футболчилар, шунчаки уларнинг агенти яхши"

Aslanov Jasurbek
27 апр 2017, 13:25
Италиялик ҳужумчи Антонио Кассано қайси футболчиларга ортиқча баҳо бериб юборилгани ҳақида айтиб берди.

"Погба 120 млн. евро турадими? Мен учун йўқ. Родригес - 80 млн. евро? Йўқ, аммо агар у шунча турса, Иньестанинг нархи унинг ёшида қанча бўлиши керак?

Балотеллига келадиган бўлсак, Мариога барча яхши ниятларни тилайман. У Франция чемпионатида ўзини яхши кўрсатди, аммо у ва Погба ортиқча баҳо бериб юборилган футболчилар. Уларнинг омади келган, чунки бу икки футболчининг агенти Мино Райола. Райоласиз ҳозирги шартномалар бўлмас эди" - дейди Кассано.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›